“Бир ҳовуч” давлатлар? – Россиялик сенатор Эрдўғанга жавоб қайтарди
Олам
−
20 Октябрь 2021
17169Россиялик сенатор Алексей Пушков Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари ҳақида билдирган фикрига жавоб қайтарди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашидан норози: дунё ундаги “бир ҳовуч” давлатлардан буюкроқ. Бир ҳовуч? Бу давлатлар икки миллиард одам дегани”, дея ёзган Пушков Twitter саҳифасида.
Шу билан бирга у Хавфсизлик Кенгашининг янги аъзолари учун қандай критериялар қўйилиши ҳақида савол берган.
“Хавфсизлик Кенгаши ислоҳ қилиниши, БМТда тартибни бузади ва Хавфсизлик Кенгашини Бош Ассамблеягигш мини-версиясига айлантирадиган майда-чуйда тартибсизликлар бошланади”, деган Пушков.
Аввалроқ, Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ ХКни ислоҳ қилиш кераклигини, инсоният тақдирини Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган “бир ҳовуч” давлатларга ишониб бўлмаслигини айтганди.