UNESCO Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган резолюцияни маъқуллади

Жамият

image

UNESCO Ижроия кенгашининг 217-сессиясида Ўзбекистон ташаббуси асосида ишлаб чиқилган "Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни муносабати билан Тошкент декларацияси" резолюцияси бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди. 

Қайд этилишича, резолюцияда 2022 йил сентябрда Тошкент шаҳрида UNESCO билан ҳамкорликда ўтказилган Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш кунига бағишланган конференциянинг аҳамияти юқори баҳоланган.

“Мазкур резолюциянинг қабул қилиниши – Ўзбекистонда фуқароларнинг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ислоҳотлар жараёнида эришилган ютуқлар халқаро даражада эътироф этилаётганининг навбатдаги ифодасидир. Ҳужжатни тайёрлашда ҳаммуаллиф сифатида иштирок этган барча ҳамкорларимизга миннатдорлик билдирамиз ва барча ҳамкасбларни ушбу муҳим воқеа билан табриклаймиз”, дейди Мирзиёева.

Ҳужжатга 20 та давлат ҳаммуаллифлик қилган: Андорра, Жазоир, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қувайт, Миср, Марокаш, Сурия, Судан, Тунис, Фаластин, Палау, Шри-Ланка, Венгрия, Ливан, Либерия, Зимбабве ва Чили .

Тошкент декларацияси 2022 йил сентябрь ойида “Сунъий интеллект, электрон ҳукумат ва ахборотга кириш” мавзусидаги халқаро конференция якунланганидан сўнг қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

UNESCO Тошкент декларацияси ахборотдан эркин фойдаланиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг