Ўндан ортиқ Президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади
Жамият
−
24 Июль 2021
4747Аввал хабар берганимиздек, бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 64 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари Шавкат Мирзиёевни табрикламоқда.
Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби Шерзод Асадов қуйидаги давлат раҳбарлари қутлов йўллаганини маълум қилди:
ХХР Раиси Си Цзиньпин
Россия Президенти Владимир Путин
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған
Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров
Беларусь Президенти Александр Лукашенко
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев
Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин
Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси
“Ушбу табрикларда Президентимизнинг мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги оқилона сиёсати ва саъй-ҳаракатлари, минтақавий ва глобал миқёсдаги ташаббусларининг аҳамияти эътироф этилиб, давлатимиз раҳбари ва халқимизга энг эзгу тилаклар билдирилган”, дейди Асадов.