Ўн ёшли боланинг миясидан ўндан ортиқ қурт олиб ташланди 

Олам

image

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган мураккаб жарроҳлик амалиётида 10 ёшли боланинг миясидан ўндан ортиқ қурт олиб ташланди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди

Аниқланишича, бола операцияга қадар доимий бош оғриғидан азият чеккан. Текширув натижасида маълум бўлдики, оғриққа мия эхинококкози – личинкаларнинг мияга кириб бориши оқибатида юзага келадиган касаллик сабаб бўлган. Личинкалар вақт ўтиши билан катталашган ва мияда кўп сонли кисталарни ҳосил қилган.  

Жарроҳлик пайтида боланинг миясидан 10-15 та тасмасимон қурт олиб ташланган. Кистанинг узунлиги 15 сантиметр ва эни 10 сантиметргача ўсган. 

Икки соат давом этган операция муваффақиятли якунланиб, бола реанимацияга олинган. Икки кундан сўнг эса палатага кўчирилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор экани ва шифокорлар назоратида бўлиб тургани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон қурт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made