Умрага кетиб қайтмаганлар... “Panorama airways” мансабдори қамоққа олинди
3-саҳифа
−
07 Февраль
33098Ўзбекистонда фаолият юритаётган ва асосан Умра сафарига рейсларни ташкил этиши ортидан тилга тушган “Panorama airways” хусусий авиакомпанияси мансабдори қамоққа олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Бунга авиакомпания атрофидаги сўнгги воқеалар, хусусан Умра сафарига юборилган йўловчиларнинг қайтиб келолмаётгани, Саудия Арабистонида қолиб кетгани, белгиланган рейслар ўз вақтида амалга оширилмагани сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Транспорт прокуратураси томонидан ўзбекистонликларни Умра сафаридан қайтариш чораларини кўрмаган ҳамда бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган хусусий авикомпания мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аммо Бош прокуратура воизи гап айнан ким ва қайси авиакомпания ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Унинг қайд этишича, жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейди Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида ижтимоий тармоқларда Умрага йўл олган кўплаб ўзбекистонликлар Саудия Арабистонида қолиб кетгани, рейслар белгиланган муддатда амалга оширилмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Гап шундаки, Умра сафарининг тур хизматларини ташкил этиш билан “Gulbahor airways” тур оператори, рейсларни ташкил этиш билан “Panorama airways” авиакомпанияси шуғулланган.
Рейслар бекор қилиниши ортидан “Gulbahor airways” тур оператори Саудия Арабистонида қолиб кетган зиёратчиларнинг яшаш ва овқатланишини бепул ташкил этгани ҳақида маълумотлар мавжуд.
Ҳолат бўйича QALAMPIR.UZ билан гаплашган бир нечта туристик компания вакиллари орасида айнан “Panorama airways” авиакомпанияси билан шартнома тузган ва авиақатновлар ўз вақтида амалга оширилмагани учун шартномани бекор қилганлар ҳам бор.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь