Энди турфирмалар Умра зиёратини ташкил қила олмайди

Жамият

image

Жорий йилнинг 5 октябрь кунидан эътиборан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди.

Билдирилишича, ушбу белгиланган санадан сўнг Умра хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади. Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.

Бунда туризм фаолияти билан шуғулланаётган айрим тадбиркорлар Умра сафарига кетиш ҳақидаги рекламаларда берилаётган ваъдаларини бажармаётгани, масалан, манзилга етиб борганда меҳмонхоналар билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, кўп ҳолларда эса зиёратчилар бориш-келишда самолёт рейсларининг белгиланган санадан кечикиши каби ҳолатларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Маълумот учун, ушбу қоида 2024 йил 2 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан мустаҳкамланган. Аммо ҳозирча соҳадаги лицензияловчи ваколатли органга айланган Дин ишлари бўйича қўмита лицензия бериш учун тартиб-таомилларни тушунтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тур операторларга Умра зиёратини ташкил этиш талаблари ўзгараётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дин ишлари бўйича қўмита БҲМ Умра турфирмалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made