Умра мавсуми бошланди

Жамият

image

Бугун 14 ноябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 230 нафардан иборат дастлабки (5 нафар ишчи гуруҳи, 1 нафар шифокор) гуруҳи Саудия Арабистони Подшоҳлигига Умра амалларини бажариш учун Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан кузатиб юборилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Умра мавсумини намунали ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалга оширилмоқда.

Жорий йил давомида ҳафтада етти марта амалга оширилиши белгиланган бўлиб, зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун бўладилар. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари (элликбоши) ҳамда малакали шифокорлар хизмат кўрсатади.

Ўзбекистонлик зиёратчилар истиқомат қилишлари учун Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий” билан чегарадош бўлган “Пулман зам-зам”, Макка шаҳрида эса “Харам масжиди”дан 600-700 метр узоқликда жойлашган “Аброж ал-Кисва” меҳмонхоналари хизмат кўрсатади.

Меҳмонхоналар 4-5 юлдузли бўлиб, зиёратчилар ҳордиқ чиқаришлари ва ибодатларни эмин-эркин бажаришлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кеча - 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганларидан сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар.

Мадина ва Макка шаҳарларидаги меҳмонхоналарда зиёратчилар учун ўзбек миллий таомлари (суюқ ва қуюқ), сарҳил мевалар, турли ичимликлар ва ширинликлар тортиқ қилинади.

Меҳмонхоналарда зарур дори-дармон ва жиҳозлар билан таъминланган тиббиёт пунктлари 24 соат давомида зиёратчиларимиз соғлиқларини назорат қилиш ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фаолият юритади.

Зиёратчилар Мадина ва Макка шаҳарларидаги барча Умра амалларни бажариб бўлганларидан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келадилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Умра зиёрати Умра мавсуми

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг