Умид Аҳмаджонов оиласида оғир жудолик

Жамият 13567
image

Бугун, 11 март куни Миллий Олимпия қўмитаси президенти,Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг волидаи мухтарамалари Матлуба ҳожи она вафот этди.

Жаноза эртага бомдод намозидан кейин Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида ўқилади.

Шу муносабат билан марҳуманинг яқинлари ва оила-аъзоларига QALAMPIR.UZ номидан чуқур таъзия изҳор қиламиз.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 326
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×