Умарали Раҳмоналиевга Франция клуби қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
16:48 507 1 дақиқа
Франциянинг “Ланс” клуби “Сабаҳ” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиевга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Idman” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Лига 1 вакили Озарбайжон чемпионатининг 22 ёшли футболчисини ўзининг трансфер рўйхатига киритган.
Француз клуби скаутлари Раҳмоналиевнинг ўйинларини мунтазам равишда кузатиб боряпти ва уни трансфер қилиш имкониятларини баҳоламоқда. “Ланс” ўзбек футболчисини ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун потенциал номзод сифатида кўрмоқда.
Франция клуби яқин вақт ичида “Сабаҳ”га расмий таклиф юбориши кутилмоқда. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ. Раҳмоналиевнинг трансфер қиймати тахминан 1,2 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, 22 ёшли ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам ҳаракат қилади. Раҳмоналиев Фабио Каннаваро бошчилигидаги терма жамоа билан жорий йилги Жаҳон чемпионати учун АҚШга олиб борган футболчилар рўйхатида бўлган бироқ, якуний 26 талик таркибга киролмаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг “Страсбург” клуби Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдиргани ҳақда хабар берилганди.
Live
Барчаси