Улуғбек Йўлдошев Ховос туманига ҳоким бўлди
Жамият
−
07 Август 2023
6644Улуғбек Йўлдошев Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 7 август куни Халқ депутатлари Ховос тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев туман ҳокими лавозимига Улуғбек Йўлдошев номзодини тавсия этган.
Овозга қўйиш натижаларига кўра, Улуғбек Йўлдошев Ховос тумани ҳокими этиб тасдиқланган. Шунингдек, сессия давомида туманда иқтисодиёт, тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинган.
Улуғбек Йўлдошев мазкур тайинловга қадар Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси