Улуғбек Рашидов Тайюан Гран-Присида совриндор бўлди

Спорт

image

Таэквондо  бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Улуғбек Рашидов Тайюан Гран-Присида бронза медалига эга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо  WТ ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида G6 таснифига кирувчи Гран-При мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон номидан -68 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Улуғбек Рашидов терма жамоа ҳисобига бронза медалини келтирган. 

У бугун, 11 октябрь куни мусобақанинг ярим финал жангида кореялик рақибига имкониятни бой бериб қўйган. Рашидов бунгача мўғулистонлик Буяншагаи Энҳболдни, эронлик Матин Резаини ҳамда хорватиялик Марко Голубични мағлубиятга учратган эди.

Шунингдек, -80 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Жасурбек Жайсунов Тайюан Гран-Приси бронза медали совриндорига айланган. Аҳамиятлиси у ҳам ярим финал жангида кореялик рақибига имкониятни бой берган. Жасурбек бунгача Шуҳрат Салаевни, мисрлик Сеиф Эиссани ҳамда эронлик Мирҳошим Ҳоссейнини мағлубиятга учратган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Улуғбек Рашидов таэквондо бўйича Осиё ўйинлари чемпионига айланган эди. Шунингдек, Жасурбек Жайсунов ҳам Осиё ўйинларида муваaфаққиятли иштирок этиб, жамоавий баҳслардаги ғалаба эвазига мусобақа бронза медалига эга чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

бронза Улуғбек Рашидов таэквондо WТ Гран-При Тайюан Жасурбек Жайсунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг