Ханчжоу-2022. Рашидов Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Спорт

image

Улуғбек Рашидов таэквондо бўйича Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Шахзод Шукуров хабар берди. 

Ўзбекистонлик спортчи финалга қадар гонгконглик Вай Фунг Лони, Хитой Тайпейи вакили Жуй Йи Чуйни, кореялик Хоюн Жинни мағлуб этди ва ҳал қилувчи баҳсда иорданиялик Абдулкарим Заид устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. 

Айтиш жоиз, бу Улуғбек учун дебют Осиё ўйинлари бўлди, у илк иштирокдаёқ олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, таэквондо бўйича чемпионлик учун баҳс олиб борган яна бир ўзбекистонлик спортчи Феруза Содиқова -67 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. У финалда Хитойлик Жи Сонг билан жанг олиб борди ва имкониятни бой бериб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари Улуғбек Рашидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг