Ўлим калькулятори ишлаб чиқилди

Технология 11218
image

Коронавирус сабаб ўлиш эҳтимолини ҳисоблаб берувчи калькулятори Польша олимлари томонидан ишлаб чиқилди. Дастур сизни баъзи параметрларингизни инобатга олиб ушбу ишни бажаради

Померания илмий-техник паркининг вакили Магдолена Малара-Швитонскаянинг таъкидлашича, дастурда инсоннинг ёши ва жинси, шунингдек, сурункали касалликларнинг тўртта асосий турлари тўғрисида маълумотлар ҳисобга олинади. Унинг сўзларига кўра, Калькуляторни яратишда шифокорлар ва эпидемиологлар иштирок этган.

Калькулятор ҳисобга оладиган сурункали касалликлар қаторига юрак-қон томир касалликлари, гипертония, қандли диабет ва онкология киради.

"COVID-19 дан ўлим хавфи турмуш тарзи ва унга боғлиқ касалликларга, шу жумладан семириш, диабет, гипертония ва уларнинг асоратларига боғлиқ. Сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, бирон бир сурункали касалликка чалинмаган одаминг коронавирусдан ўлим топиш эҳтимоли 1 фоиздан камни ташкил этади", дейди калькулятор ишлаб чиқарувчи олимлардан бири Петр Бандош.

Калькуляторни синаб кўришда, 30 ёшдаги эркак учун сурункали касалликларсиз коронавирус билан касалланиш ҳолатларида ўлиш хавфи 0,03% ни, аёл учун 0,02% ни ташкил қилиши аниқ. 80 ёшида диабет ва онкология билан оғриган эркак учун хавф 25,86%, шу ёшдаги ва бир хил касалликларга чалинган аёл учун 14,03% ташкил қилади.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 348
Рейтинг: 2.9
t
×