Улар масжидга намоз ўқиш учун келмаган эди...

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 январь куни соат 15:30 да 22 ёшли Ислом А. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги масжидлардан бирига киради. Унинг мақсади ибодат қилиш эмасди. У ердан 22 ёшли Санжар Н.га тегишли бўлган, нархи 1.625.000 сўмли мобиль телефонни ўғирлайди ва воқеа жойидан яширинади. 

Аммо бу иши билан узоққа бормайди. Маълумотларга кўра, ўғирликда гумонланувчи шахс қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

22 январда ҳам худди шундай ўғирлик содир этилди. Шу куни соат 15:00 да номаълум шахс Олмазор туманидаги масжидга киради. У ерда ибодат қилаётган 44 ёшли Муножиддин П.га тегишли бўлган устки кийимдан 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетади. 

“Ташқи видеокузатув камералари ёзуви ўрганилгач, ушбу ўғирликдан гумонланувчи тариқасида 39 ёшли Боходир Т. қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Масжид Ўғирлик

Баҳолаганлар

592

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг