Улар хиёнатчи – Президент лавозимидан бўшатилган раҳбарлар барча ойликларини давлатга қайтаришини буюрди

Жамият

image

Кеча, 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу йиғилишда кўплаб раҳбарлар лавозимидан озод этилди. Президент лавозимидан озод этилганларни “сиёсатга хиёнатчилар” деб атаб, улар ишлаган даврида олган маошини давлатга қайтариши кераклигини урғулади. 

Кеча ўтган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Бўтаев, Солиқ бошқармаси бошлиғи Бозоров, Марказий банк бошқармаси бошлиғи Ражабов, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳасанов, Марказий банк бошқармаси бошлиғи Саидов, Солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммедиев лавозимидан озод этилди. Улар ҳақида гапираркан, Президент шундай дейди: 

“Бирор жойда ишламасин. Булар билиши керак шунча ойлик бериб, шунча ҳаракат қилганимга, сиёсатга хиёнатчи булар”. 

Шу билан бирга, йиғилишда Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод, туманлари ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳридаги солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан бўшатилди. 

“Ишдан бўшаганлар ишлаган даврида олган ойлигининг ҳаммасини давлатга топширсин. Телевизорда расмини чиқариб, хиёнатчи деб бериш керак. Халқ билиши керак ким булар. Сиёсатга қарши эканини ҳаммасини”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Президент Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсуновлар бошчилигида жами 5 кишига ҳайфсан ва уч ой муҳлат берди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

589

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг