Улар бизни халқ сифатида йўқ қилмоқчи – Зеленскийнинг рафиқаси халқаро журналга интервью берди

Интервью 9283
image
-

Русларга украин халқининг мавжудлиги, эркинликка бўлган муҳаббати, қаршилик кўрсатиши ёқмайди. Улар украинлар ўзининг субъекти бўлишини хоҳлайди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Елена Зеленская дунёнинг энг нуфузли нашрларидан бири “El Pais”га берган интервьюсида сўз очди.

“Улар бизни халқ сифатида йўқ қилмоқчи. Русларга бизнинг мавжудлигимиз, эркинликка бўлган муҳаббатимиз, қаршилик кўрсатишимиз ёқмайди. Улар бизни уларнинг субъектлари бўлишимизни хоҳлашади. Биз миллат сифатида мавжуд бўладиган ва озод келажакка эга бўлишни хоҳлаймиз. Бу очиқ террор бўлиб, улар буни ҳеч ким ҳеч қаерда ўзини хавфсиз ҳис қилмаслиги учун уюштирмоқда. Улар қўрқувни уйғотишади, шунда биз бошимизни кўтаришга журъат этмаймиз. Аммо руслар акс жавобни олишади: биз бирлашамиз ва ҳеч нарсага қарамай, қаршилик кўрсатамиз ва ҳаётимиз учун курашамиз”, дейди у. 

Елена Зеленская билан суҳбатда бўлган журналист ўзининг Украинадаги хотиралари билан бўлишади. Мухбирнинг таъкидлашича, Украинада фаолият юритганида, у деярли ҳар бир одамдан йўқотишлар ҳақидаги ҳикояларни эшитган ва украиналикларнинг ақлбовар қилмайдиган азоб-уқубатларидан ҳайратда қолган. Журналистнинг “Бундай руҳий жароҳатларни даволаш мумкинми?”, деган саволига жавоб берар экан, Елена Зеленская ўзи ташаббуси билан йўлга қўйилган Руҳий саломатлик ва психо-ижтимоий қўллаб-қувватлаш миллий дастурини амалга оширишдаги тараққиёт ҳақида маълумот берди: 

“Мен Америка Қўшма Штатлари ва Исроилнинг биринчи хонимлари билан ишлайман, уларнинг мамлакатлари урушдан жабр кўрган оилаларни травмадан кейинги даволашда тажрибага эга. Исроил билан биз аллақачон юзлаб психологлар учун онлайн тренинг ўтказдик, яна 25 нафар мутахассис кейинчалик Украинага қайтиб, ўз тажрибаларини ҳамкасблари орасида тарқатишлари учун бевосита Исроилда тренингдан ўтмоқда. Биз уруш бошида турибмиз, лекин унинг оқибатлари билан ҳозироқ курашишни бошлашимиз керак”, дейди биринчи хоним. 

Президентнинг рафиқаси жаҳон ҳамжамиятига Украинага ёрдам бергани учун миннатдорлик билдириб, шундай деди:  

“Биз дунё нимани кўришини билмоқчимиз: бизнинг курашимиз адолатли. Мен ушбу даҳшатли ойларда қўллаб-қувватлаганликлари учун барчага миннатдорлик билдирмоқчиман. Ҳеч қайси уруш бошқа бировники эмас – бу сиз билан содир бўлиши мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта бошида Елена Зеленская АҚШга борди ва Давлат котиби Энтони Блинкен, АҚШ Президент Жозеф Байден ва биринчи хоним Жилл Байден, шунингдек, вице-президент Камола Харрис билан учрашди. АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади ва Конгрессда нутқ қилган биринчи хорижий давлат раҳбарининг рафиқаси бўлди

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 3
t
×