Украинада ўзбекистонлик ёлланма жангчи ўлдирилди
Жамият
−
10 Июль 2019
6933Жорий йилнинг 3 июль куни Украина шарқида давом этаётган жанговор ҳаракатларда ДХР (Донецк халқ республикаси) томонда жанг қилаётган ўзбекистонлик ҳалок бўлди.
“Миротворець” маркази берган маълумотга кўра, ўзбекистонлик Ҳожиакбар Истамович Шарипов 3 июль куни Ясинотава туманида ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, 32 ёшли Шарипов олдин ҳам яраланган ва 2015 йилнинг августида “ДНР/ЛНР” тиббий муассасаларига мурожаат қилган. У Украина шарқида уруш амалиëтлари бошланган 2014 йилдан буён Донецк жангариларининг “Восток” бригадасида жанг қилган. Юк ташувчи машина ва БМП ҳайдовчиси бўлган.
Уни таниган ДНР аскарлари “ВКонтакте” тармоғида “ўзбек” лақабли бу жангарининг Донецк аэропорти, Блесна, Авдеевка ва Промкадаги жангларда иштирок этгани, яқин орада Ўзбекистонга бориб келишни ният қилганини ëзган.
Бу ҳақда Украина қуролли кучлари офицери Анатолий Штефан “Штирлиц” хабар тарқатди.
“Шарипов Ҳожиакбар Истамович “ўзбек” (26/01/1987 йилда туғилган, Томск/Навоийдан), 03.07.2019 йилда Ясиноватая туманида ҳалок бўлди. Руҳ тобут, музлатгич ва Ўзбекистонга узоқ йўл”, деб ёзган украиналик офицер.
Ҳожиакбар Шариповнинг жасади 6 июль куни Ўзбекистонга қайтарилган.
Маълумот учун, ДХР халқаро ҳамжамият томонидан тан олимаган тузилма. Бугунги кунда у ерда қанча ўзбекистонлик жанг қилаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
LiveБарчаси