Украинанинг Таиланддаги элчиси жонсиз ҳолда топилди 

Олам

image

Украинанинг Таиланддаги элчиси, 44 ёшли Андрей Бешта Ко-Липе оролидаги меҳмонхонада жонсиз ҳолда топилган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.  

Қироллик полицияси маълумотларига кўра, элчининг жасадида зўравонлик аломатлари бўлмаган. 

Таъкидланишича, Бештанинг жасади соат 05:30 ларда топилган. Элчининг ўғлига кўра, Бешта бир кун олдин ўзини яхши ҳис қилган. У 04:30 да заҳарланиш аломатлари билан уйғонган, сўнг ҳушидан кетган. 

Қайд этилишича, элчининг жасади ёриш учун Таиланддаги шифохонага юборилган, сўнгра полиция шифохонасига етказилган. Полиция ўлимга юрак хуружи сабаб бўлган деб ҳисобламоқда.

Маълумот ўрнида, Бешта 2016 йилнинг январь ойидан буён Украинанинг Таиланддаги элчиси бўлган. Унинг ортидан хотини, қизи ва икки ўғли қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина элчи Таиланд

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг