Украинанинг НАТОга тезда қўшилиши кафолатланмаган – Шольц
Олам
−
02 Июнь 2023
3780Германия канцлери Олаф Шольц Россия агрессияси тугаганидан кейин ҳам Украинанинг НАТОга тезда қўшилиши кафолатланмаганини маълум қилди. Бу ҳақда у Молдовада бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитидан сўнг айтиб ўтган.
"Киришнинг жуда аниқ мезонлари бор", дейди Шольц.
Унинг сўзларига кўра, бу номзод мамлакатда чегара можароларининг йўқлигини ҳам ўз ичига олади.
Шунингдек, у уруш тугаганидан кейин Украина учун бошқа мумкин бўлган хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги саволга жавоб бериб, хавфсизлик кафолатларини нафақат Украина, балки ҳамма ҳам жиддий қабул қилиши кераклигини таъкидлаган.
Германия канцлерининг айтишича, бундай чоралар Украинани эҳтимолий ҳужум таҳдидларидан ҳимоя қилишни кафолатлаши ва шу билан бирга мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бериши зарур.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь