Украинани тиклашга қанча пул кетиши ва кимнинг ҳисобидан бўлиши айтилди

Олам

image

Украинани тиклаш режаси ҳозирда 750 миллиард долларга баҳоланмоқда, Киев молиялаштиришнинг асосий манбаи деб Россия Федерациясининг мусодара қилинган активларини билади. Бу ҳақда бугун, 4 июль куни Украина Бош вазири Денис Шмигал Луганодаги халқаро анжуманда маълум қилди. 

"750 миллиард долларга баҳоланган тикланиш режасини ким тўлаши керак? Биз Россия ва россиялик олигархларнинг мусодара қилинган активлари молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз", де    ди у Украинани тиклаш бўйича конференцияда сўзлаган нутқида. 

Қайд этилишича, Россиянинг музлатилган активлари, турли ҳисоб-китобларга кўра, 300 миллиард доллардан 500 миллиард долларгача.  

“Баъзи давлатлар бу активларни нафақат музлатиш, балки мусодара қилиш жараёнини аллақачон бошлаб юборган. Биз Германиядан биринчи қадамлар учун миннатдормиз”, дейди Бош вазир. 

Шунингдек, у Россия ва рус олигархлари бойликларини мусодара қилиш жараёнига тайёргарлик кўраётгани учун Канада ва АҚШга ҳам миннатдорлик билдирган. У барча иттифоқдошлардан ва ҳамкорлардан шундай қадамлар ташлашни кутаётганини урғулади. 

Украина Бош вазири тикланиш режасини молиялаштиришнинг иккинчи манбаи сифатида халқаро молия ташкилотлари ва ҳамкор мамлакатларнинг грантлари ва имтиёзли кредитларини айтди. Унга кўра, кейинги манбалар хусусий сектор инвестициялари, жисмоний шахслар ва корпорацияларнинг бюджетдан ташқари бадаллари бўлиши керак. Ва фақат бешинчи, охирги молиялаштириш манбаи Украина бюджети маблағлари экани айтилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

532

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг