Украинани тарк этган депутатларга қайтиш учун муҳлат берилди 

Олам

image

Украинага қарши уруш бошланганидан кейин мамлакатни тарк этган расмийлар ва депутатлар 25 апрелгача қайтиши керак, акс ҳолда улар ишдан бўшатилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Рада раиси Руслан Стефанчук маълум қилди.  

“Биринчи навбатда, мансабдор шахслар, депутатлар ва бошқа шахсларнинг қайтишига келсак, албатта, бундай қонунчилик ташаббуслари кўриб чиқилмоқда. Украина Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди, жўнаб кетган барча амалдорлар 25 апрелга қадар мамлакатга қайтиши керак, акс ҳолда уларга нисбатан ишдан бўшатишгача бўлган интизомий чоралар кўрилади. Аммо биз Украинага содиқликка қасамёд қилган одамлар ушбу оғир даврда Украина билан бирга бўлишлари ва унинг ҳудудидан ташқарида у учун хўрсиниб қўймасликлари учун бошқа чора-тадбирлар устида ҳам ишлаяпмиз”, дейди Стефанчук. 

Олий Рада спикери Украина расмийлари ва депутатларидан қайси бири хорижда эканини аниқ айтмаган. Бироқ, унинг фикрича, Украина расмийлари Россия билан ҳамкорликда айблаётган “Оппозиционная платформа — За жизнь” партиясидан бўлган Рада депутатларининг қарийб ярми Украинани тарк этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made