Украинани қурол билан тўлдириш қитъа хавфсизлигига таҳдид солади – Кремль
Олам
−
29 Апрель 2022
9252Ғарб қуролларининг Украина ва бошқа мамлакатларга киритилиши қитъа хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда кеча, 28 апрель куни Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Украина ва бошқа мамлакатларни қурол-яроғ, жумладан, оғир қуроллар билан тўлдириш тенденциясининг ўзи қитъа хавфсизлигига таҳдид солувчи, беқарорликни келтириб чиқарадиган ҳаракатдир”, деган Песков Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг Украинадан ташқари бошқа мамлакатларга қурол-яроғ етказиб бериш ҳақидаги баёнотини изоҳлар экан.
Шу билан бирга, Песков Трасснинг баёнотини баҳолаш масаласини Россия Ташқи ишлар вазирлигига йўналтирган.
Аввалроқ Трасс Украинага қурол етказиб беришни давом эттиришга чақирган, шунингдек, Молдова ва Грузия “хавфсизлик чегараси ҳамда ўз суверенитети ва эркинлигини сақлаб қолиш имкониятига эга бўлишини” таъминлаш зарурлигини таъкидлаган эди.