Украиналик аскарлар сафида жанг қилган бўлардим — Ален Делон

Олам

image

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский француз оммавий ахборот воситаларига интервью берди. Ушбу учрашув якунида Президент ва франциялик таниқли актёр Ален Делон ўртасидаги онлайн суҳбат намойиш этилди.

Владимир Зеленский сўзи аввалида Ален Делонга бўлган ҳурматини изҳор қилиб, буюк актёр билан мулоқот қилаётганидан хурсанд эканини таъкидлаган. 10 йилдан буён кинода суратга тушмаётган Ален Делон мақтовларга жавоб берар экан, “Сизнинг актёрлик фаолиятингиз меникидан омадлироқ чиқди, сиз Президентсиз, мен эса ҳеч ким”, деган жавобни берган. 

Шундан сўнг, Украинада давом этаётган уруш мавзуси суҳбат давомида асосий планга чиққан. Франциялик актёр агар 50 йилга ёшаргудек бўлса, Украина учун қўлига қурол олишга тайёрлигини айтган.

“Сиз ва сизнинг халқингиз ҳозирда бошдан кечираётган оғир кунларга лойиқ эмас, сиз бу воқеаларга сабаб бўладиган ҳеч қандай ёмон иш қилмадингиз. Мен бу урушни қабул қилолмайман. Инсонлар азоб чекаётгани, одамлар, болалар, жонзотларнинг нобуд бўлишини кўриш ўта қайғули ҳолат. Агар ҳозиргига қараганда 50 ёшга кичикроқ бўлганимда, украиналик аскарлар сафида жанг қилган бўлардим”, деган 86 ёшли француз актёри.

Владимир Зеленский ўз сўзи якунида нутқ баъзан жанг майдонидаги қуролдан кўра кўпроқ кучга эга экани, машҳур инсонларнинг қўллаб-қувватлаши Украина учун муҳимлигини айтган ва ҳамкасбини Украинага таклиф этган.

Маълумот ўрнида, Актёр Ален Делон 1935 йилнинг 8 ноябрь куни Францияда дунёга келган. 1957 йилдан актёрлик фаолиятини бошлаган. Ижодкор ўзини театр, хонандалик, режиссёрлик, продюсерлик ва ҳаттоки сценаристликда синаб кўрган. 100 га яқин кинофильмларда роль ижро этган. Актёрга “Леопард”, “Қора лола”, “Бизнинг тарихимиз”, “Қуёш ёруғида” каби фильмлар муваффақият келтирган. Ален Делон ўзбек томошабинларига “Астерикс олимпиада ўйинларида” фильмидаги Юлий Цезарь образи билан яхши таниш.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made