Украинага Германиядан янги қуроллар етиб келди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Германия ўтган ҳафтада Украинага учта Dachs зирҳли экскаватори, 70 та MG3 пулемёти, Leopard 2 танклари ва Marder пиёда жанговар машиналари учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек, 30 та дронларни аниқлаш тизимини топширди. Бу ҳақда бугун, 24 март куни Германия ҳукумати сайтида чоп этилган Киевга етказиб берилган қуролларнинг янгиланган рўйхатида маълум қилинди.

Ҳисоботда айтилишича, MG3 пулемётлари кейинчалик зирҳли транспорт воситаларига, жумладан Dachs зирҳли экскаваторларига, Leopard 2 танкларига ва Marder пиёда жанговар машиналарига ўрнатиш учун мўлжалланган.

Шунингдек, Германия ҳукумати Киевга Gepard ўзиюрар зенит қуроллари, 14 та Panzerhaubitze 2000 ўзиюрар қуроллари, 5 та кўп ракета тизимлари ва 1 та IRIS-T ҳаво мудофаа тизимини етказиб беришни маъқуллаган. 25 январь куни Германия ҳукумати Украинага қуролли кучлар захирасидан 14 та Leopard 2 танкини юборишини ва бошқа мамлакатларга ушбу техникани реэкспорт қилиш учун рухсат беришини тасдиқлаган. 7 февраль куни Германия Вазирлар Маҳкамаси Киевга 178 та Leopard 1A5 танкларини етказиб беришни маъқуллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Киев Leopard 2

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг