Украинадан қарийб 2,5 минг бола ноқонуний равишда Беларусга олиб кетилган –  ҳисобот

Олам

image

2022 йил 24 февралдан жорий йилнинг 30 октябригача камида 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган 2442 нафар бола Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларидан Беларусга ноқонуний жўнатилган. Бу ҳақда кеча, 16 ноябрь куни АҚШнинг Йель жамоат саломатлиги мактаби қошидаги Гуманитар фанлар тадқиқот лабораторияси томонидан чоп этилган ҳисоботда айтилади. 

Ҳисобот муаллифлари Беларусь ҳудудида уруш пайтида Украинадан болалар олиб кетилган 13 та жойни кўрсатган.

“Улардан камида саккизтасида болалар маданий, тарихий, ижтимоий ва ватанпарварлик таълимотлари ёки Беларусь ва Россия режимларининг сиёсий манфаатларига хизмат қилувчи ғояларни сингдириш орқали қайта тарбияланган”, дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Украинадан камида олти гуруҳ болалар Беларусда, шу жумладан мамлакат ички қўшинлари базасида ҳарбий тайёргарликдан ўтган.

“Ҳозирда бу болаларнинг қанчаси Беларусь ҳудудида қолаётгани номаълум. Болаларни Украинадан Беларусга олиб ўтиш билан боғлиқ асосий шахслар ҳеч қандай далилсиз барча болалар Украинага қайтарилганлигини айтишди", дейилади ҳужжатда.

Бироқ ушбу ҳисоботда тилга олинган болалар Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларига қайтганини тасдиқловчи тўлиқ ва ишончли маълумотлар топилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина болалар Беларус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made