Украинадаги можарода яна бир давлат воситачи бўлмоқчи
Олам
−
22 Март 2023
9988Жазоир Украинадаги инқирозни ҳал қилишда воситачи бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Президенти Абдилмажид Теббун “Al-Jazeera” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Жазоир Украина инқирозида воситачилик ролини ўйнашга қодир. Биз бунга етарлича ишончга эга бўлган кам сонли давлатлар қаторидамиз”, дейди Теббун.
Жазоир Миллатлар Кенгаши раиси Салоҳ Гуджил республикага расмий ташриф билан келган Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувда Жазоир ўз позициясидан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилган.
Шунингдек, Жазоир Президенти Россияга ташрифи май ойига мўлжалланганлигини айтган. Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Теббуннинг Россияга ташрифига тайёргарлик бошлангани, аммо вақти ҳозирча аниқ эмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Туркия Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга воситачилик қилмоқда. Венгрия Туркиянинг ушбу ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Бундан ташқари, Путин гўёки Си Цзиньпинни Украина билан “ярашиш” учун воситачи бўлишга ундаётгани ҳақида унинг мақоласи эълон қилинган эди.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси