Венгрия Туркиянинг Украина можорасидаги воситачилигини қўллаб-қувватлайди
Олам
−
31 Январь 2023
3528Венгрия Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради ва Туркиянинг бу мақсад йўлидаги воситачилик саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда бугун, 31 январь куни Будапештда туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғли билан учрашган Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сиярто маълум қилди.
Қайд этилишича, икки давлат ташқи ишлар вазирларининг мулоқотида асосий масалалардан бири Украинадаги вазият бўлган. Унда Венгрия дипломатияси раҳбари Туркияни қўллашини маълум қилган.
“Тинчлик керак. Тинчлик учун музокаралар керак, музокаралар учун воситачилар керак ва ҳозирча фақат Туркия урушаётган томонлар ўртасида муваффақиятли воситачилик қила олди”, деб ёзган Петер Сиярто Facebook саҳифасида.
Шунингдек, Туркия дипломатияси раҳбари Венгрия бош вазири Виктор Орбан қабулида ҳам бўлган. Венгрия ҳукумати раҳбари матбуот котибининг маълум қилишича, улар халқаро ҳамжамият Россия-Украина можаросини тинч йўл билан бартараф этиш учун саъй-ҳаракат қилиши керак, деган фикрга келишган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси