Украинада юзлаб одамлар коронавирусга қайта чалинди
Олам
−
06 Февраль 2021
3655Украинада 600 киши коронавирусга қайта чалинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов маълум қилган.
"Ҳозиргача 600 кишида касаллик такрорланди", деган у.
Вазирнинг сўзларига кўра, беморларда биринчи касалланишдан уч-олти ой ўтиб, иккинчи бор коронавирус аниқланган.
Маълумот учун, Украинада 1 млн 280 минг 501 кишида коронавирус аниқланган, 1 млн 101 минг 87 киши соғайган, 24 минг 599 нафар бемор вафот этган.
Аввалроқ, "Bloomberg" коронавирус пандемияси етти йил давом этишини башорат қилган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус эса дунёда коронавирусга қарши эмланганлар сони касаллик юқтирганлар сонидан ошиб кетганини айтганди.
LiveБарчаси