Украинада уруш бошидан буён қанча тинч аҳоли ҳалок бўлгани маълум қилинди
Олам
−
03 Август 2023
7122Украинада уруш бошланганидан буён 10,7 минг тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 15,5 минг фуқаро жароҳатланган. Бу ҳақда Украина Бош прокуратурасининг уруш даврида содир этилган жиноятларга қарши кураш бўлими бошлиғи Юрий Белоусов маълум қилди.
“Бизда 10 минг 749 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани ва 15 минг 599 киши яралангани тасдиқланди. Бу рақам 499 нафар ҳалок бўлган ва 1090 нафар яраланган болаларни ўз ичига олади”, дейди у.
Белоусов бу миқдорни “айсбергнинг учи” деб атаган ва Украина Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар устидан назоратни қайта тиклаганида улар бир неча баробар ошиши мумкинлигини қўшимча қилган.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг жорий йил июль ойидаги сўнгги ҳисоботида эса бутун уруш давомида Украинада 9369 киши ҳалок бўлгани қайд этилган.
Шу билан бирга, БМТ экспертлари Россиянинг бомбардимонлари натижасида минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлган Мариупол, Лисичанск, Жанубий Донецк ёки Попасная каби жойлардаги жанглар ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслиги сабабли тинч аҳоли орасидаги қурбонлари сони анча юқори эканлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UNICEF Украинадаги урушда ҳар куни 20 нафар бола ҳалок бўлаётганини маълум қилганди. Шунингдек, мамлакатда уруш оқибатида 50 мингга яқин одам бир ёки бир нечта тана аъзосидан айрилгани очиқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь