Украинада Олий суд раҳбари йирик миқдорда пора олаётганда қўлга тушди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 15 май куни Украина Олий суди раҳбари Всеволод Князев 2,7 миллион АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш миллий бюросидаги манбаларга таяниб, бир вақтнинг ўзида бир нечта Украина оммавий ахборот воситалари хабар берди.

ZN газетасига кўра, Князев олигарх Константин Жеваго фойдасига суд қарорини ҳимоя қилган одамлардан пул олган.

Газетанинг қайд этишича, Олий суд раҳбарининг ҳибсга олиниши фонида яна 18 нафар судьяда тинтувлар ўтказилмоқда.

Олий суд Всеволод Князев атрофида содир бўлаётган воқеалар муносабати билан бугун, 16 май куни пленумнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилган.

Шунингдек, Коррупцияга қарши кураш миллий бюросига кўра, Олий суддаги йирик коррупция фош этилган. Аммо ҳозирча тафсилотлар берилмаган.

Князевнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни Украина Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко ҳам тасдиқлаган.

Маълумот учун, Всеволод Князев 1979 йил 25 майда туғилган. У 2021 йил 1 декабрдан Украина Олий суди раиси лавозимида иш бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Украина Олий суд Всеволод Князев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made