Украинада нодавлат тилда гаплашган ҳакамларга санкция қўлланилди
Спорт
−
22 Декабрь 2023
2699Украина футбол ассоциацияси миллий чемпионатнинг 15-тури ўйинларида нодавлат тилда гапирган ҳакамларга огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо чораларини кўрди. Бу ҳақда тил бўйича омбудсман Тарас Кремен ўз саҳифасида маълум қилди.
Маълум бўлишича, ассоциация ҳакамлар қўмитаси раиси Лучано Лучи Украина чемпионати ҳакамлари, ҳакам ёрдамчилари ва лига арбитраж кузатувчиларини футбол ўйинларида нодавлат тилдан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирган ва давлат тили билан боғлиқ қонунларга қатъий риоя қилишни талаб қилган.
Қайд этилишича, “Украин тилининг давлат тили сифатида амал қилишини таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, Украинада спорт мусобақалари, жумладан, халқаро мусобақалар давлат тилида ўтказилади. Айрим спорт турларида қўлланиладиган махсус хорижий атамалардан таржимасиз ҳам фойдаланиш мумкин.
Маълумот учун, “Кривбасс” 34 очко билан Украина чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринда эса 34 очкога эга “Днепр-1” жойлашган. Кучли учликни “Полесье” (32) якунлаган. Кейинги ўринлардан “Шахтёр” (31) ва “Динамо” (28) клублари жой олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь