Курс UZS

USD

12 903.33

6.13

EUR

13 562.69

113.49

RUB

144.48

-0.17

Украинада қанча марказий осиёлик асирга олингани айтилди

Олам

image

Россиянинг кенг миқёсли босқини бошидан бери Украина ҳарбийлари Марказий Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқаросини асирга олди. Бу ҳақда Украина Адлия вазири Ольга Стефанишина маълум қилди.

Вазирга кўра, ҳарбий асирларнинг фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар кўпинча уларнинг сўзлари асосида аниқланади, чунки буни тасдиқловчи ҳужжатлар кўп ҳолларда бўлмайди.

“Қамоқхоналар ва лагерларда жойлашган ҳарбий асирлар фуқаролигидан қатъи назар, халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган бир хил ҳуқуқий мақомга эга. Ҳарбий асирнинг фуқаролиги, жумладан, қўш фуқаролиги унинг ҳуқуқий ҳолатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди”, дейди Ольга Стефанишина.

Вазир асирларнинг айнан қайси давлат фуқаролари эканига аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Украинага қарши урушда қатнашган фарғоналик 5 йилга қамалганди. Шунингдек, октябрь ойида ҳам Россияга ишлаш учун бориб, у ерда моддий манфаат эвазига Украинага қарши урушда қатнашган самарқандлик эркак 3 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина асир марказий осиёлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг