Украинада F-16 Patriot томонидан уриб туширилган бўлиши мумкин – NYT
Олам
−
31 Август
9487Киевга топширилган F-16 қирувчи самолёти Украина Қуролли кучлари томонидан Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизими орқали уриб туширилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ғарб расмийсига таяниб, “The New York Times” газетаси хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, қирувчи самолёт Patriot аккумулятори томонидан отиб ташланган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Шу билан бирга, механик носозликлар ва учувчи хатоси эҳтимолини инкор этиб бўлмайди, дея аниқлик киритади нашр.
Аввалроқ Украина Қуролли кучлари Бош штаби ўзининг F-16 самолёти йўқолганини тасдиқлаган, бироқ воқеа тафсилотлари, жумладан, қирувчи самолёт йўқ қилинган жой ҳақида маълумот бермаган эди.
Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари маълумотларига кўра, самолёт ҳалокатга учраган. Олий Рада депутати Маряна Безуглая хатолик оқибатида у Patriot ҳаво мудофаа тизими ракетаси билан уриб туширилганини айтди ва Украина Қуролли кучлари қўмондонлигини самолёт йўқ қилинган ҳолатларни яширганликда айблади. Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешук парламентарийга бу хабари учун таҳдид қилган.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Микола Олешукни лавозимидан озод қилганди.
LiveБарчаси