Украинада эркак автобусдагиларни гаровга олиб, ғалати талаб қўйди. Ҳодисага Президент аралашди

Олам 21698
image

Бугун, 21 июль куни Украинанинг Луцк шаҳрида автобусни йўловчилари билан гаровга олди. Автобусда турли дастлаб 20 киши борлиги айтилди, кейинроқ “112 Украина” телеканали 10 киши гаровда экани маълум қилди.

Полиция эркакда кўп миқдорда қурол, жумладан қўл граната бўлиши мумкинлигини билдирди. “Страна” нашри маълумотига кўра, эркак автобусга мина ўрнатилган ва бошқа бир одам гавжум жой миналаштирилганини айтган.

Қўпорувчи автобусни гаровга олгач, ойнадан граната отган, аммо у портламай қолган. Яқин атрофдаги уйларда яшовчи аҳоли эвакуация қилинган.

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари террорчи билан алоқа ўрнатишга уринган. Дастлаб уриниш муваффақиятсиз якунланган. Кейинроқ, 3 киши автобусдан чиқариб олинган. Булар бола, қари ва ҳомиладор аёл.

Автобусни гаровга олган шахс ўзини Максим Плохой деб таништирган. У судлар, вазирликлар, прокуратура, парламент, черков раҳбарлари – жами 24 киши қонундаги террорчи эканини ёзиб, YouTube`га жойлашини талаб қилди. У Украина Президенти Владимир Зеленскийдан ҳам видеомурожаат йўллашини талаб қилди.

Ҳодиса жойига ИИВнинг турли бўлинмалари сафарбар қилинди. Аммо Владимир Зеленский террорчининг талабини бажариб, видеомурожаат йўллади.

“2005 йилдаги “Ерликлар” фильмини ҳамма томоша қилсин”, деган Зеленский террорчининг талабига биноан. Видеомурожаат давлат раҳбарининг Facebook саҳифасига жойлаштирилган.

Мурожаатдан кейин бузғунчи гаровдагиларни қўйиб юборди. Бироқ автобус яқинида портлаш содир бўлди. Махсус бўлинма эркакни қўлга олди.

Шундан сўнг, Зеленский Facebook саҳифасига жойлаштирган мурожаатини ўчириб ташлади. Шу билан ҳодиса ниҳоясига етди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1251
Рейтинг: 2.9
t
×