Украинада болалар ўлимига сабаб бўлган Россия Фаластиндаги болаларга ёрдам бермоқчи

Олам

image

Россия, агар керак бўлса, Исроил-Фаластин можаросининг кучайиши сабабли Фаластиндан эвакуация қилинган болаларга ёрдам беришга тайёр, аммо ҳозирча тегишли кўрсатмалар олинмаган. Бу ҳақда Минскда МДҲ Ижроия қўмитасида бўлиб ўтган Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар болалар ҳуқуқлари бўйича комиссарлари йиғилишида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова журналистларга маълум қилди. 

“Айни пайтда ёрдам бўйича тўғридан тўғри буйруқ бўлмаган. Агар керак бўлса қўллаб-қувватлаш ва ёрдам бериш истагини билдирдик. [Россия] Президенти Владимир Владимирович Путиннинг ўзига хос позицияси бор,қандай можаролар бўлишидан, уларни нима қўзғатганидан қатъи назар, болалар азоб чекмаслиги керак. Агар шундай зарурат туғилса, биз буни бошидан айтган эдик, иштирок этишга ва ёрдам беришга тайёрмиз”, дейди Львова-Белова. 

Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакилнинг таъкидлашича, у ҳозирда "Фаластиндаги рус болалари тўғрисида" маълумотларга эга эмас.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2023 йил август ойидаги маълумотларига кўра, Украинада бир ярим йил давом этган уруш давомида камида 9444 нафар тинч аҳоли, жумладан 545 нафар бола ҳалок бўлган. Деярли 17 минг киши, жумладан, 1156 нафар бола жароҳатланган. 

Эслатиб ўтамиз, янгиланган маълумотларга кўра, 26 кундан бери Исроилнинг шиддатли бомбардимонлари остида бўлган Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 271 нафарга ортиб, 8796 нафарга етди. Уларнинг 3648 нафари болалар, 2290 нафари аёллардир. 


Мақола муаллифи

Теглар

геноцид Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг