Украинада “Бобил” лақабли собиқ генерал Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 12 йилга қамалди
Олам
−
15 Август 2023
4599Киевнинг Шевченковский туман суди Украина Хавфсизлик хизмати собиқ ходими генерал-майор Валерий Шайтановни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Хавфсизлик хизмати ва мамлакат Бош прокуратураси матбуот хизматлари маълум қилди.
Илгари “А” махсус операциялар марказини бошқарган Шайтанов давлатга хиёнат қилиш, террористик ҳаракатга уриниш, шунингдек, ўқотар қурол, ўқ-дорилар ёки портловчи моддалар билан ноқонуний муомалада бўлишда айбдор деб топилган. Суд қамоқ муддатидан ташқари унинг мол-мулкини мусодара қилишни ҳам белгилаган.
Иш материалларидан маълум бўлишича, Шайтанов “Бобил” тахаллуси остида Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати полковниги Игор Егоров билан яширин алоқада бўлган.
“Егоров “Эльбрус” номи остида эса 2014 йилнинг ёзида Донбассда террористик ҳаракатларни босиб олиш ва жойлаштириш ташкилотчиларидан бири бўлган”, дейилади Хавфсизлик хизмати хабарида.
Шунингдек, терговчилар Шайтанов террорга қарши операцияда иштирок этган ходимлар, Хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари ва контрразведка ходимлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаган ва Россия томонига топширганини аниқлаган.
“Бундан ташқари, Россия Федерацияси махсус хизматлари кўрсатмаси билан маҳкум Хавфсизлик хизмати собиқ ҳарбийлари орасидан террорчилик ҳаракатини содир этиш учун шахсларни қидирган. Унинг мақсади 2015 йил февралидан бери Украина шарқидаги уруш пайтида Жохар Дудаев номидаги халқаро тинчликпарвар батальонга раҳбарлик қилган Чеченистон Қуролли кучлари майорини ўлдириш эди”, дейилади Украина Бош прокуратураси баёнотида.
Шайтанов 2020 йил апрель ойида Хавфсизлик хизмати контрразведкаси томонидан ўтказилган кўп босқичли махсус операция натижасида қўлга олинган.
LiveБарчаси