Украинада АҚШнинг янги Президентига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Олам

image

Украинада мамлакатнинг собиқ рахбари Пётр Порошенко ва АҚШ Президенти Жозеф Байденга нисбатан иккита жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Порошенконинг адвокати Игорь Головань маҳаллий оммавий ахборот воситаларига маълум қилган. 

“22 январь куни, Байденнинг инаугурациясидан икки кун ўтгач, Порошенко ва Байден Украина собиқ Бош прокурорининг фаолиятига аралашгани тўғрисида иккита жиноий иш рўйхатдан ўтказилди”, дейди адвокат. 

Адвокатнинг таъкидлашича, ушбу жиноий иш – ҳеч бир фракция аъзоси бўлмаган халқ депутати Андрей Деркач ва Украина Президенти девонининг “провакация”си.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Рада депутати Андрей Деркач Байден ва Порошенкога тегишли деб айтилган аудиоёзувни оммага тақдим қилган эди.

Аудиоёзувда Байден ва Порошенко Украинага янги Бош прокурор тайинлашни муҳокама қилаётгани эшитилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Порошенко Байден

Баҳолаганлар

880

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг