Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамалди

3-саҳифа

image

Украина пойтахти Киев шаҳрида 2018 йил февралдан 2024 йил январгача 11 кишини ўлдирган ва яна бир инсонни ўлдиришга уриниб, аммо режасини амалга ошира олмаган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Киев шаҳри прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, судланган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлиб, доимий яшаш жойига эга эмас. У 3 аёл ва 8 эркакни ўлдирган. Жабрланувчиларнинг аксарияти уйсизлар бўлиб, у улар билан танишиб, биргаликда алкоголь истеъмол қилгандан сўнг уларни йўқ қилган. Битта ҳолатда у яна бир инсонни ўлдиришга уриниб, мақсадига ета олмаган.

“2024 йил январда эркак Киевнинг Голосиеев туманидаги гул дўконига харидор сифатида кириб, сотувчи аёлга пичоқ билан 30 мартадан ортиқ зарба бериб ўлдирган ва унинг тилла тақинчоқларини олиб қочган. Айбланувчи ушбу жиноятда ўз айбини тан олган ва шундан сўнг аввалги шунга ўхшаш жиноятларини ҳам батафсил баён қилган”, дейилади хабарда.

У ҳар бир жабрланувчисини яхши эслаб қолган ва бу маълумотлар орқали жазони енгиллаштиришга умид қилган. Аммо суд унинг қилмишини ҳисобга олган ҳолда жиноятларини тўлиқ исботловчи далиллар асосида айбдор деб топган ва Украина қонунчилигида кўзда тутилган энг оғир жазо – умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳукмини чиқарган. Айбланувчи ҳозирда қамоқда сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Олий суди Истанбулдаги Рейна тунги клубига уюштирилган терактни амалга оширган Абдулқодир Машариповга нисбатан 2020 йилда чиқарилган 40 марталик умрбод қамоқ жазоси ҳукмини тасдиқлаганди. Суд ҳукмига кўра, Машарипов 39 кишини қасддан ўлдириш ва 79 кишини ўлдиришга суиқасд қилишда айбдор деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Украина Ўзбекистон фуқароси Қиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг