Украинада ҳарбийлар учун қимор ўйинлари тақиқланди
Олам
−
20 Апрель
2319Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг “Интернетда қимор ўйинларининг салбий оқибатларига қарши курашиш тўғрисида”ги қарорини кучга киритган фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат ҳарбийлар учун қимор ўйнашни ҳам тақиқлайди. Унга кўра, қўмондонлик зудлик билан ҳарбий хизматчиларнинг қимор ўйинлари муассасаларига киришини ва онлайн қимор ўйинларида қатнашишини ҳарбий ҳолат ҳуқуқий режимининг амал қилиш муддати давомида тақиқлашни жорий қилиши керак.
Онлайн казинолар учун реклама ҳам чекланмоқда ва соҳани назорат қилишнинг бошқа воситалари жорий этилмоқда. Шунингдек, Зеленский Украина Хавфсизлик хизматига икки ой ичида қимор ўйинлари ташкилотчиларининг Украина санкция қонунчилигига мувофиқлигини текширишни буюрди.
Маълумот учун, 2024 йил март ойида украиналик фаол сержант Павел Петриченко ҳарбийларнинг қимор ўйинларига бўлган катта қарамлигига эътибор қаратган. У уруш пайтида қимор ўйнашни тақиқлашни ва ҳарбийлар учун онлайн казиноларга киришни тўсиб қўйишни талаб қилган петицияни бошлаган.
15 апрель куни Петриченко Донецк вилоятида вафот этди. Сержант вафотидан бир кун ўтиб Владимир Зеленский кечки нутқида Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши онлайн казиноларни тартибга солиш масаласи билан шуғулланишини айтди, у Петриченко томонидан тузилган петицияни тилга олди ва ҳарбийнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
LiveБарчаси