Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддати узайтирилди

Олам

image

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилди. Тегишли қонунлар мамлакат Президенти Владимир Зеленский томонидан имзоланди.  

Қонун билан мамлакатда ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилди. Бу камида 2023 йил 15 ноябргача амал қилади.

Айтиш жоизки, мазкур қонун Россия-Украина можароси бошланганидан бери ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатининг саккизинчи узайтирилишидир.

Маълумот учун, Украинада ҳарбий ҳолат 2022 йилнинг февралида жорий қилинган. Бу давлат ҳокимияти органлари, ҳарбий қўмондонлик, ҳарбий бошқарув ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига вазиятни тезроқ барқарорлаштириш учун зарур бўлган ваколатларни беришни назарда тутадиган махсус ҳуқуқий режимдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский сафарбарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг