Украина Залужнийни ишдан бўшатиш режалари ҳақида АҚШни хабардор қилди – ОАВ
Олам
−
03 Февраль
7977Украина расмийлари Вашингтонни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни ишдан бўшатиш режалари ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда бугун, 3 февраль куни АҚШ Президенти маъмуриятидаги икки манбага таяниб, “Reuters” хабар берди.
"Оқ уй амалдорлар бўйича суверен қарорлар қабул қилиш Украинага боғлиқлигини айтди", дейди манбалардан бири.
Президент Жо Байден маъмурияти бу борада расмий баёнот бермади.
“Залужний ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида уруш олиб боришнинг келажакдаги стратегияси, шунингдек, бир қатор бошқа масалалар бўйича келишмовчиликлар мавжуд”, дея қайд этади “Reuters”.
Бундан ташқари, Залужнийнинг ишдан бўшатилиши ўтган йилнинг ёз-куз ойларида Украина Қуролли Кучлари Россия томонидан босиб олинган ҳудудларнинг муҳим қисмини қайтариб бера олмаган Украинанинг муваффақиятсиз қарши ҳужуми натижаси бўлиши мумкин.
Манбалардан бирига кўра, Зеленский ва Залужний ўртасида қўшимча чақирув масаласида ҳам келишмовчиликлар юзага келган, бу вақтда генерал 500 минг кишини сафарбар қилишни таклиф қилган. Зеленский бу таклифни рад этган.
"Ҳозирда иккала томон ҳам келажак қандай бўлишини тушуниш учун бироз пауза қилди. Ҳозирча статус-кво сақланиб қолмоқда", дейди манба.
Маълумот учун, 1 февраль куни Залужний Американинг CNN телеканали сайтида мақола чоп этиб, унда Украина раҳбарияти етарлича аскарни сафарбар эта олмаганини эслатиб ўтган. Ғарб ва Украина оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Залужний шу ҳафта Зеленскийнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги илтимосини рад этган.
LiveБарчаси