Украина йилига 60 миллиард доллар ҳарбий ёрдам олади

Олам

image

Эндиликда Украина Европа Иттифоқи ва АҚШдан ҳарбий ёрдам сифатида йилига 60 миллиард доллар олади. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.

“Биз бошқа давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаяпмиз, чунки фақат кучли коалициягина Украина ҳисобига ғалабани таъминлай олади. Украина ўз иттифоқчилари, жумладан, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан хавфсизлик бўйича 20 та шартнома имзолаган”, дейди Бош вазир.

Шунингдек, келишувларга кўра, Украинага иттифоқчи бўлган давлатлар йилига 60 миллиард доллар миқдорида келгуси тўрт йил давомида ҳарбий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи ўрталарида Британия Киев билан хавфсизлик кафолатлари тўғрисида битим тузган илк давлат бўлганди. 16-17 февраль кунлари Зеленский Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция Президенти Эммануэль Макрон билан ҳам хавфсизлик мажбуриятлари ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш бўйича икки томонлама шартнома имзолаган. Кейинроқ бу сафга Дания ҳам қўшилган. Орадан бир қанча муддат ўтиб Украина Латвия, Португалия, Швеция, АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳам шартнома имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Украина ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг