Украина яқинда Курскда КХДР ҳарбийларини йўқ қилади –ISW
Олам
−
10:08
4471Шимолий Корея апрель ойи ўрталарига қадар Курск вилоятида Россия томонидаги жангларда бутун ҳарбий контингентини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти (ISW) Украина ва Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Жанубий Корея разведкаси ва Пентагон маълумотларига кўра, Пхеньян октябрь ойида Курск вилоятига 10-12 минг аскар юборган ва бир ой ўтиб улар Украина Қуролли кучлари билан илк жангларга киришган. Январь ойи бошида Жанубий Корея разведкаси ҳисоб-китобларига кўра, КХДРнинг 300 нафар аскари ҳалок бўлган, яна 2700 нафари яраланган.
Украина Президенти Владимир Зеленский бундан ҳам кўпроқ – 3800 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки яраланганини айтди. Шундай қилиб, ISW таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, шимолий кореяликлар кунига 92 кишини йўқотиши мумкин. Бу бутун гуруҳ яна 12 ҳафта давом этишини англатади. Бироқ яраланган Шимолий Корея аскарларининг фронтга қайтиши номаълум.
Юқори йўқотишлар сабаблари
Жанубий Корея разведкаси КХДР ҳарбийларининг катта йўқотишларини “замонавий уруш усулларини тушунмаслик”, шунингдек, Украина Қуролли кучлари томонидан қўлга олинган Курск вилоятидаги шимолий кореялик аскарларга агар хавф остида қолган бўлса, ўз жонига қасд қилиш буюрилгани билан изоҳлади. 11 январь куни Зеленский Украина ҳарбийлари КХДРнинг биринчи аскарларини тириклайин қўлга олишга муваффақ бўлганини айтди.
Шундан сўнг Украина Президенти Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга ҳарбий асирларни Россия асирлигидаги Украина Қуролли кучлари аскарларига алмаштиришни таклиф қилди.
“Шимолий Кореядан қайтиб келишни истамаган аскарлар учун, хусусан, бу уруш ҳақида корейс тилида ҳақиқатни тарқатиш орқали тинчликни яқинлаштириш истагини билдирган корейслар учун бошқа йўллар бўлиши мумкин”, деди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина аскарлари жанглар давом этаётган Россиянинг Курск вилоятида 2 нафар Шимолий Корея аскарини асирга олганди. Зеленский эълон қилган видеода Шимолий Кореядаги икки ҳарбий асирнинг сўроқ қилинаётгани акс этган: бири каравотда ётган, иккинчисининг жағи боғланган. Эркаклардан бири таржимон орқали Украинада жанг қилишини билмаганини ва унинг қўмондонлари “бу шунчаки машғулот бўлганини айтишганини” маълум қилган. Таржимада, тахмин қилинган аскарлардан бири КХДРга қайтишни хоҳлаётганини билдирган. Яна бири айтилган ҳамма нарсани қилишини, бироқ имконият туғилса, Украинада қолишни исташини айтган. Украина Президенти, асирлардан бирига тегишли бўлган ҳарбий гувоҳнома фотосуратини ҳам чоп этган. Ҳужжат Россиянинг Тува ҳудудида 1998 йилда туғилган Аранзин исмли аскарники экани кўринади.
LiveБарчаси