Украина ва НАТО “Россия агрессиясини” тўхтатиш йўлларини муҳокама қилади
Олам
−
06 Январь 2022
4777Жорий йилнинг 10 январь куни Брюсселда Россиянинг “тажовузкор позицияси” мавзусида Украина-НАТО комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Twitter’да маълум қилди.
“Украина бўйича Украинасиз ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди”, деб ёзган вазир.
Украина дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, учрашув Россия агрессиясини жиловлаш бўйича кенг кўламли дипломатик саъй-ҳаракатларнинг бир қисмига айланади.
Маълумот ўрнида, Ғарб ва Москва ўртасидаги зиддият сўнгги ойларда Украина чегараси яқинида Россия қўшинлари тўпланиши фонида кучайган.
Оқ уй АҚШ ва Россия ўртасида Украинадаги вазиятга доир хавфсизлик бўйича музокаралар 10 январь куни бошланишини маълум қилган. Шунингдек, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 12 январга белгиланган Россия-НАТО кенгашининг йиғилишини эълон қилган. Шунингдек, 7 январь куни НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтиши, унда Россиянинг Украина билан чегарадаги ҳарбий фаоллиги атрофидаги воқеалар муҳокама қилиниши маълум қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь