Украина Ўзбекистон иштирокидаги битимдан чиқди
Олам
−
23 Январь
18770Украина МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирликларининг жиноятчиликка қарши курашда ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги битимдан чиқди. Бу ҳақда Украина ҳукуматининг Олий Рададаги вакили Тарас Мельничук маълум қилди.
“Украина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ички ишлар вазирликларининг жиноятчиликка қарши курашда ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги келишувдан чиқди”, деб ёзди у Telegram-каналида.
Қайд этиш жоизки, мазкур ҳужжат Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина томонидан 1992 йил 24 апрелда Олмаота шаҳрида имзоланган ва шу куннинг ўзида кучга кирган.
Маълумот учун, Украина ҳукумати мунтазам равишда Россия, Беларусь, Сурия, шунингдек, МДҲ доирасида тузилган шартномалардан чиқишини эълон қилиб келмоқда. Хусусан, Украина ўтган йил охирида МДҲнинг билвосита солиқларни ундириш бўйича келишувидан, шу ой бошида эса МДҲ доирасида 1996 йилда тузилган ҳужжатли шифрланган алоқалар тизими ҳақидаги келишувдан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрида Украина МДҲ давлатларининг иқтисодий жиноятларга қарши биргаликда курашиш ҳақидаги келишувидан ҳамда маданий ўсимликларнинг генетик ресурсларини сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиққанди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь