Украина ТИВ раҳбари араб дунёси ва Африка давлатларига сафар қилади

Олам

image

Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Тинчлик формуласини илгари суриш мақсадида араб дунёси ва Африканинг тўртта давлатига ташриф буюради. Бу ҳақда бугун, 23 октябрь куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Туркияга ташрифини якунлагач, Президент Владимир Зеленский номидан Тинчлик формуласини илгари суриш, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, Украинага гуманитар ва энергетик ёрдамни бирлаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида араб дунёси ва Африканинг тўртта давлатига ташриф буюради”, дейилади хабарда. 

Хусусан, 23-28 октябрь кунлари ТИВ раҳбари Уммон Султонлиги, Ангола Республикаси, Миср Араб Республикаси ва Жанубий Африка Республикасига ташриф буюради.

“23 октябрь куни вазир Уммон Султонлиги сиёсий раҳбарияти ва Украина ҳамжамияти билан музокаралар ўтказади. 24 ва 25 октябрь кунлари Ташқи ишлар вазири Анголада бўлади. Унинг Луандада бир қатор Ангола расмийлари билан музокаралари ва Ангола украинлари билан учрашуви режалаштирилган”, дея хабар беради ТИВ.

26 октябрь куни вазир Миср Араб Республикасига боради. Қоҳирада у Миср расмийлари ва Араб давлатлари лигаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, икки томонлама ҳужжатларни имзолайди ва Украина жамоатчилиги билан учрашади.

27-28 октябрь кунлари Андрей Сибига Жанубий Африка Республикасига ташриф буюради. Йоханнесбургда у Жанубий Африка расмийлари, ишбилармон доиралар вакиллари, етакчи экспертлар ва Украина жамоатчилиги билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Олий Рада Украина Ташқи ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Андрей Сибига янги Ташқи ишлар вазири этиб тайинланишини маъқуллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка Украина Андрей Сибига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг