Украина ТИВ Эрон дипломатини “қаттиқ” огоҳлантирди
Олам
−
09 Сентябрь
7421Теҳрон томонидан Россияга баллистик ракеталар етказилгани ҳақидаги хабарлар ортидан Эроннинг муваққат ишлар бўйича вакили Шаҳриёр Амузегар Украина Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда РБК-Украина хабар берди.
Нашрга кўра, ТИВ Амузегарга Россия баллистик ракеталарини Эрон томонидан етказиб берилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга чуқур ташвиш билдирган.
“Эрон дипломатига Украина Ташқи ишлар вазирлигининг 7 сентябрдаги тегишли баёноти маълум қилинди ва мамлакатнинг тажовузкор давлатга баллистик қурол етказиб берилишини тасдиқлаш Украина-Эрон икки томонлама муносабатининг ҳалокатли ва тузатиб бўлмайдиган оқибатларига олиб келиши тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, олдинроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатларидан қўшимча ҳарбий ва молиявий ёрдам жалб қилиш учун Эронга қарши ташвиқот олиб бораётганини маълум қилган. Шунингдек, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани Теҳроннинг Россия ва Украина ўртасидаги можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишда иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Россияга 12 километргача бўлган масофадаги нишонларга етиб боришга қодир 200 дан ортиқ Fath-300 баллистик ракеталарини юборгани ҳақида хабар қилинган эди. Ракета 4 сентябрь куни кема билан Каспий денгизи орқали етказилган.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь