Украина тикланиш учун ҳали бир цент ҳам олгани йўқ – Зеленский

Олам

image

Украина 17 миллиард долларлик тезкор тикланиш режасини амалга ошириш учун ҳалигача бир цент ҳам олгани йўқ. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский Берлинда Украинани қайта тиклаш бўйича халқаро конференцияда айтган.

“Биз тез тикланишни амалга ошириш учун ҳали бир цент ҳам олганимиз йўқ ва ҳамкорларни бизнинг тикланишимизга жалб қилиш жараёни тезроқ бўлиши учун зарур қарорларни яқинлаштиришингизни сўрайман”, дейди Зеленский.

Шунингдек, у нутқи давомида ракета зарбалари оқибатида мамлакат энергетика соҳасининг учдан бир қисмидан кўпроғи вайрон бўлганини таъкидлаган.

“Россия қишдан омон қолишимизни қийинлаштириш учун ҳамма нарсани йўқ қилмоқда”, дейди у.

Конференцияда Владимир Зеленский Европа Иттифоқи раҳбарларидан 2023 йилда 38 миллиард долларлик бюджет камомадини қоплашда ёрдам сўраган.

“Бу конференцияда биз Украинага келаси йилги бюджет тақчиллигини қоплаш учун ёрдам бериш тўғрисида қарор қабул қилишимиз керак. Бу жуда катта пул, камомад 38 миллиард доллар”, дея қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, ушбу конференцияда Германия канцлери Олаф Шольц Украинанин тиклаш учун Маршалл режасини тузиш кераклиги ҳақида гапирган эди.

Маълумот учун, бугун, 24 октябрь куни Берлинда 5-Германия-Украина иқтисодий форуми очилди. Тадбирда асосий мавзулар Украинадаги мавжуд вазият, Германиянинг мамлакатни қайта тиклашдаги кўмаги бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг