Украина тарихдаги энг даҳшатли қишга тайёрланяпти – Кулеба
Олам
−
07 Ноябрь 2023
9370Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба унинг мамлакати "тарихдаги энг ёмон қишга" тайёрланаётганини ва ўзи аллақачон шам сотиб олганини айтди. Бу ҳақда у Германиянинг “Die Welt” газетасига берган интервьюсида сўз очди.
"Мен ўнлаб шамлар сотиб олдим. Отам юк машинаси тўла ўтин сотиб олди. Тарихдаги энг ёмон қишга тайёргарлик кўряпмиз. Шунинг учун Taurus’ни олмасак, кўзимизни юмамиз, аммо ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб оламиз", деган Кулеба.
Унинг айтишича, Украина электр станцияларини иложи борича ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда.
Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг идораси эса келаётган қиш аввалгисидан анча қийин бўлишини тан олган. Октябрь ойи бошида мамлакат Энергетика вазири Герман Галушченко украиналикларга қиш учун электр генераторларини сотиб олишни маслаҳат берган. У 2022 йил октябрь ойидан бери Украинада 300 та энергетика инфратузилмаси объекти шикастлангани, мутахассислар эса қишгача энергетика тизимини таъмирлашга улгурмаётганини маълум қилган. Бундан ташқари, вазир Ғарб давлатларининг таъмирлаш ускуналарини етказиб беришда сустлигидан шикоят қилган.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Украинанинг аввалроқ 37 ГВт деб баҳоланган энергетика инфратузилмаси қуввати 19 ГВтга камайган, бу 2022 йил февралидаги даражанинг ярмидан кўпроғига қисқарганини англатади.
LiveБарчаси