Украина сунъий йўлдоши 10 йил деганда илк бор коинотга учирилди 

Олам 1807
image

SpaceX компаниясининг Falcon 9  ракета ташувчиси 105 та сунъий йўлдошни орбитага чиқариш ва Ерга қайтиш миссиясини бажарди. Коинотга учирилган қурилмалар орасида 2019 йилда Украинанинг “Южмаш” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Ерни масофадан зондлаш “Сич-2-30” сунъий йўлдоши ҳам бор.  

Сунъий йўлдош сўнгги ўн йил ичида орбитага чиқарилган биринчи Украина космик аппарати бўлган. 

Учириш АҚШнинг Канаверал бурнидаги космодромдан амалга оширилган. “Сич-2-30” орбитага кирганидан кейин Украина ҳудуди узра учиб ўтган ва миссияни бошқариш маркази билан боғланган. Украина сунъий йўлдошидан ташқари, Falcon 9 яна 104 та кичик космик аппаратни, шу жумладан Starlink интернет тизимининг бошқа сунъий йўлдошлари туркумини учирган. 

Украина Президенти Владимир Зеленский учирилиш муваффақиятли амалга оширилганини қайд этган. 

“Украина сунъий йўлдоши томонидан олинган биринчи суратларни интиқлик билан кутаман”, деб ёзган у Twitter’да.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3
t
×